Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатини мамлакатимиз спортчилари 4 та медал билан якунлади.

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган 7 нафар спортчидан 3 нафари шоҳсупага кўтарилди.

Дунёнинг 64 та мамлакатидан 400 нафарга яқин ёш оғир атлетикачилар иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Ҳамюртларимиздан Диёрбек Эрматов олтин, Ҳусинбой Матрасулов кумуш, Нигора Абдуллаева кумуш ва бронза медалларига мушарраф бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА