Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси

Нукусда йилнинг энг фаол ёш олими, ички ишлар ходими, фермери, шифокори, тарбиячиси, транспортчиси, банк ходими, қурилишчиси, ипакчилик саноати ходими каби 9 номинация бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси Касаба уюшмалари кенгаши томонидан ўтказилган «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танловининг шаҳар ва туман босқичида мингга яқин ёш мутахассислар иштирок этди. Иккинчи босқич, яъни Қорақалпоғистон Республикаси босқичи май ойида ўтказилиб, 9 та номинация бўйича 25 ғолиб аниқланди.
Ғолиблар танловнинг навбатдаги босқичига йўлланма олди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ёш мутахассисларнинг ўз касби ва ютуқларини акс эттирган материаллари, меҳнат воситалари ва қўлланмалари кўргазмаси тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

 

Е.Қаноатов, ЎзА