ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси, таниқли мураббий Шорабек Мустафоевнинг 80 йиллиги муносабати билан катталар ўртасида самбо бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Унда Хоразм, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидан 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз беллашувларда Маҳсудбек Комилов, Диёрбек Жуманазаров, Ибодулла Отабоев, Асан Ҳамроев, Асадбек Аллабоев, Мийрибек Абдухолиқов, Аюбхон Мансуров ғолиб бўлди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА