Россиянинг Туризм бўйича федерал агентлиги Ҳиндистонда Чикунгунья безгаги тарқалгани ҳақида огоҳлантирди.
Агентлик Ҳиндистонга саёҳатни амалга оширишда ёрдам берувчи барча туроператорларни мижозларни эпидемик вазиятдан огоҳлантириш ва касалликни олдини олиш бўйича тавсиялар беришга чақирди.
Ҳиндистон сафарига отланган россияликларга эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, профилактика чораларини кўришни тавсия қилди.
Маълумотларга кўра, Чикунгунья безгаги Карнатака, Гужарот, Махараштра вилоятларида кенг тарқалган ва касалланган одам сони 9 минг нафарга етган. Келгуси ойларда касалликнинг янада кенг тарқалиш хавфи бор.
Чикунгунья – денге ва зика безгаклари ташувчилари Aedes aegypti ва Aedes albopictus турдаги чивинлар ҳисобланади.
Касаллик аломатларида тана ҳароратининг 40 даражагача кўтарилиши, бош оғриғи, мушаклар ва бўғимларда оғриқлар кузатилади. Инсон ҳаёти учун хавфли асоратлар қолдирмаса-да, кексалар ва иммунитети паст инсонларга тез юқади.
Чикунгунья безгаги муолажаси учун маҳсус вирусга қарши препаратлар мавжуд эмас.
Умида Қурбонова