Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, 11 декабрь куни Ғазога уюштирилган ҳаво ҳужумида яна икки журналист ҳалокатга учради.
Баёнотда 7 октябрдан қамалдаги ҳудудда ҳаётдан кўз юмган журналистлар сони 86 нафарга етгани билдирилган.
“Фаластинлик журналистлар ўлдирилиши тарихни, ҳақиқатни яшириш мақсади билан боғлиқ”, – дейилади ҳисоботда. Ҳалок бўлган журналистлар шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.