Ғазодаги вазиятни ҳал қилиш бўйича алоқа гуруҳи жорий ҳафта АҚШ ҳукумати билан музокара олиб бориш ниятида, деган “РИА Новости”га Анқарадаги дипломатик манба.
Туркия, Индонезия, Нигерия, Иордания, Миср, Қатар ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирларидан иборат еттилик Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигаси саммити якуни бўйича алоқа гуруҳини ташкил этган эди. Ушбу жамоа аввалроқ Пекин, Москва, Лондон ва Париж билан мулоқот қилган. Айрим тадбирларга Фаластин ташқи ишлар вазири ва ИҲТ Бош котиби ҳам қўшилган.
Музокарадан қандай натижа кутилаётгани айтилмаган.