Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар беришича, айни пайтгача ҳудудда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли оммавий ахборот воситалари вакилларидан 60 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 4 нафари аёл.

Баёнотда марҳум ҳамкасбларимизнинг баъзилари бевосита Исроил армияси ракета ҳужумига учрагани, айримлари ҳаво ҳужуми чоғида вайрон бўлган уйларида оиласи билан бирга нобуд бўлгани таъкидланган.