Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сессия қатнашчиларига мурожаатини Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Норбоева ўқиб эшиттирди.

Форум иштирокчиларга БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ҳам мурожаат йўллади.

17 ноябрга қадар давом этадиган тадбирда Конвенциянинг стратегик мақсадларига эришиш йўлидаги натижаларини муҳокама қилиш учун 196 та мамлакат ва Европа Иттифоқидан,  фуқаролик жамиятлари ва илмий доиралардан 500 га яқин вакил  йиғилган. Ушбу йиғилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ташкил этилганидан бери энг муҳим йиғилишлардан бири бўлиб, Марказий Осиёда илк бора ўтказилмоқда.

 

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари