Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида хорижий мамлакатларнинг болалар театрлари билан ҳамкорликда ахборот технологияларига бағишланган “ХХI аср болалари” илк халқаро театр фестивали бошланди.

Мазкур фестивалнинг тантанали очилиш маросимида маданият вазирининг биринчи ўринбосари Aвазхон Тожихонов, рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов иштирок этди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда ёш авлодни таъсирчан ва самарали тарзда театр санъатига жалб этиш долзарб аҳамияят касб этади.

Мазкур фестивалдан кўзланган асосий мақсад маданият ва ахборот технологиялари соҳаларини уйғунлаштириш, ёшлар тарбияси ва камолотида илғор технологиялар ҳамда театр санъатининг сўнгги  ютуқларидан кенг фойдаланишдан иборатдир.

Фестивалда мамлакатимиз ҳамда хорижлик болалар театр жамоалари ўзларининг энг сара спектакллари билан иштирок этади.

Ахборот технологияларига бағишланган “ХХI  аср болалари” илк халқаро театр фестивалининг дастлабки куни Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг режиссёри Малика Искандарова томонидан саҳналаштирилган “Game over”   спектакли билан бошланди.

Н.Усмонова,  

ЎзА