АҚШ ҳар доим денгизда минтақавий кескинликни ошириш, бир томонлама санкцияни кучайтириб, Хитойни технологик қамал қилишга ҳаракат қилиб келади, деди ХХР ташқи ишлар вазири Ван И.

– Сўнгги пайт АҚШ атрофига иттифоқчиларини тўплаб, доимий равишда денгизда минтақавий кескинликни келтириб чиқаришга уринмоқда, – дея баёнот берди Ван И Қатарнинг “Peninsula” нашрига интервью бераркан. – Қўшма Штатлар Хитойни тийиб туриш тизимини яратишни тезлаштирган, бир томонлама санкцияни кучайтириб, ХХРни технологик қамал қилиш билан шуғулланмоқда.

Вазир қўшимча қилишича, Хитойнинг саъй-ҳаракати дунёга ҳамкорлик, тараққиёт, барқарорлик ва ўзаро манфаатли натижа келтирмоқда:

– Хитойнинг ривожланиши ва юксалиши улкан ички ҳаракатлантирувчи қудратга эга ва ҳеч қандай куч бу жараёнга ҳалақит беролмайди.