Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Иккинчи ўқишга тайёрланаётган мазкур қонун лойиҳасида ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги қонунчилик, асосий тушунча ва принциплар, ҳарбий хизматчиларни моддий жавобгарликка тортиш асослари кўрсатиб ўтилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги турлари (чекланган моддий жавобгарлик, тўлиқ моддий жавобгарлик), етказилган зарар миқдорини аниқлаш, унинг ўрнини қоплаш каби масалалар ҳам белгиланмоқда.

Йиғилишда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, сиёсий партиялар фракциялари аъзолари иштирок этиб, қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди. Лойиҳа ва ундаги нормалар депутатлар томонидан берилган таклиф ва тавсиялар асосида янада такомиллаштирилмоқда.

М.Комилова,

ЎзА