Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Покистон Ислом Республикаси расмий ахборот агентлиги – “Associated Press of Pakistan” саҳифасида “Покистон ва Ўзбекистон Стратегик шериклик тўғрисидаги битимни муддатидан олдин кучга киритиш тўғрисида қарор қабул қилди” номли мақола эълон қилинди.

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида Бош вазир Анвар ул-Ҳақ Какар бошчилигидаги Покистон Ислом Республикаси делегацияси билан музокара ўтказгани, учрашувда икки томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилингани урғуланган.

Муаллиф турли даражада фаол мулоқот олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилгани, ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш миқдори йил бошидан буён 40 фоиз ошгани,  тўқимачилик, кимё, фармацевтика ва бошқа муҳим тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этган.

Трансафғон темир йўлини қуриш жараёнига алоҳида эътибор қаратилгани, шунингдек минтақавий кун тартибига оид турли масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилгани қайд этилган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА