Тошкентда бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Марказий Осиё Саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги битим кучга кирди.

Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Қозоғистон томонидан савдо ва интеграция вазири Aрман Шаккалиев имзолади.

Марказ олдига давлатлараро ҳамкорликни ва халқаро қиймат занжирини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, чегара ҳудуди ишлаб чиқариш базасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнини мувофиқлаштириш, модернизация қилиш ва саноат корхоналари рақобатбардошлигини ошириш, икки давлат ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш каби муҳим вазифалар қуйилган.

ЎзА