2026 йили АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилади. Мундиалга чиқиш борасида ҳар бир қитъада турли босқичда саралаш баҳслари ўтказилади. Биз учун қизиқарлиси, албатта, Осиё қитъасида бўлиб ўтадиган саралаш турнирининг иккинчи босқичидир.

Куни кеча Осиё қитъасида илк босқич саралаш баҳслари якунланди. Дастлабки босқичда Бутан термасига қарши майдонга тушган Гонконг терма жамоаси икки ўйин ҳисобига кўра 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги босқичга чиқди. Шу тариқа Гонконг термаси саралаш баҳсларининг иккинчи даврасида “E” гуруҳида Ўзбекистон, Эрон ва Туркманистонга қарши куч синашадиган бўлди.

Маълумот учун, ушбу гуруҳда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари фаворит ҳисобланади ва икки терма жамоа учрашуви гуруҳнинг марказий ўйини деб эътироф этилиши шубҳасиз. Ўзбекистон – Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув 21 ноябрь санасида юртимизда ўтказилади. Жавоб беллашуви эса 2024 йили 11 июнь куни Эронда бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА