Нукус шаҳрида таниқли полвон Абибулла Содиқов хотирасига бағишланган республика очиқ турнири ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарлари, шунингдек, Хоразм вилоятидан юз нафардан ортиқ спортчи гиламга тушди.

Мусобақада эркаклар ўртасида хоразмлик полвон Жалолиддин Одамбоев (66 кг), Қўнғирот туманидан Менглибек Йўлдошев (73 кг), Амударё туманидан Санжар Шеримбетов (81кг) ҳамда аёллар ўртасида Хоразм вилоятидан Раҳима Йўлдошева (+63 кг) 1-ўринни қўлга киритди. Нукус туманидан кураги ерга тегмаган полвон Заҳриддин Зоитов мусобақанинг мутлақ ғолиби деб топилди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎзА фотомухбири
Мақсад Ҳабибуллаев олган суратлар