Хитойда ўтаётган таэквондо WT бўйича Гран-при турнирида терма жамоамиз вакиллари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг 80 килограммдан ортиқ вазн тоифасида миллий терма жамоамиз аъзоси Никита Рафалович финалга қадар тунислик Мотаз Ифауйини, хитойлик Жаохианг Сонгни, кореялик Чан Ҳуи Паркни ҳамда хорватиялик Иван Сапинани мағлубиятга учратди.

Никита Рафалович сўнгги финал жангида россиялик Владислав Ларинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА