Хабарингиз бор, «Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июль кунидан старт олди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра:

1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача;  

2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан 26 августгача;  

3️- босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан 15 сентябргача ўтказилади.  

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда. Бу маблағлар мавсум якунига қадар ортиб бориши айтилган.

«Ташаббусли бюджет» жараёни бўйича бериладиган энг асосий 10 та саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти Бош мутахассиси Ҳабибулла Ҳамидов жавоб берди.

Батафсил:        

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА