Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидан Иккинчи жаҳон урушига 3 минг 672 фуқаро қатнашган бўлса, шундан 812 таси жанг майдонида ҳалок бўлган. 823 киши эса бедарак йўқолган. Урушдан 2037 киши ўз уйига қайтган. Ҳозирги кунда уларнинг фақатгина иккитаси ҳаёт.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, Ҳотин-қизлар кўмитаси раиси З.Ибрагимова туманда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Қудайберген Хўжахмедов ва Камал Юсуповларнинг оиласида бўлиб, уруш қатнашчиларининг ҳолидан хабар олди. Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклаб, совға саломлар берди.
Ўз навбатида, фахрийлар тинч ва бахтли турмушимизга шукрона айтиб, Президентимизга эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.