Тошкентда 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизовнинг Покистон Ислом Республикасининг Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, генерал-лейтенант Қамар Жовид Бажва бошчилигидаги ҳарбий делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳарбий-саноат комплекси ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида, шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди.
Ташриф давомида Покистон делегацияси аъзоларининг Самарқанд шаҳрига бориши ва бу ердаги тарихий-маданий ёдгорликлар билан танишиши ҳам кўзда тутилган.
Аблай Камалов, ЎзА