ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги «Дарбент» маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бу ерда яшаётган 5 минг 600 дан зиёд аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Ўтган йили маҳалладаги  2 километрдан ортиқ  ички йўллар таъмирланди, қирққа яқин кўп қаватли турар жойларнинг кириш йўлаклари соз ҳолга келтирилди. Бундан ташқари қуёш панеллари орқали ишлайдиган тунги ёритгичлар ўрнатилди.

– Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда маҳаллада ишсизликни камайтириш чора-тадбирлари ҳам изчил олиб борилмоқда, – дейди “Дарбент” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Роҳат Жаксимов. – Хусусан, йил бошида ишсиз сифатида рўйхатга олинган 85 фуқаронинг бандлигини кафолатлашга  жиддий эътибор қаратяпмиз. Ҳозиргача уларнинг 5 нафари  жамоат ишларига, 15 нафари касбга тайёрлаш марказларига йўналтирилди, 40 нафарга яқин  фуқаро эса ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия маблағлари ва банк томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар эвазига янги тикув ускуналари,  озиқ-овқат ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаш учун электропечлар билан таъминланди.

Ҳозирда маҳалла ҳудудида 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти  фаолият кўрсатмоқда. «Ислом стомодент» клиникаси, «Wunderkind» нодавлат  мактабгача таълим муассасаси, Ёшлар ўқув марказ шулар жумласидандир.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА