16 июлда Қуёшда учта кучли портлаш кузатилди, уларнинг бири радиоалоқалар бузилишига сабаб бўлди, дейилади академик Е.К.Федоров номидаги амалий геофизика институти сайтида тарқатилган хабарда.
“Биринчи портлаш 14 дақиқа давом этган ва КВ-радиоалоқа узилиб қолишига сабаб бўлди”, – дейилади мақолада.
Кечга бориб яна иккита портлаш қайд этилган.
“16-17 июль кунги коинот об-ҳавоси прогнозига кўра, “портлаш Х синфига тегишли, жумладан, протонли бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Қуёшдаги портлашлар Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин. Натижада энерготизимлар издан чиқиши, қушлар ва ҳайвонлар миграциясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, кучли бўронлар қисқа тўлқинли алоқаларни ишдан чиқариши ва навигация тизимларининг ишларига таъсир кўрсатиши ҳамда саноат тармоқларида кучланиш тушиб кетишига сабаб бўлади.