Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Ҳиндистон-Жанубий Корея” дўстлик жамияти раиси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги собиқ элчиси, “Вивекананда халқаро фонди” тадқиқот маркази эксперти Сканд Таял билан учрашди.

Учрашувда кўп томонлама алоқалар, хусусан, савдо ва иқтисодий, инвестиция, парламентлараро алоқалар, таълим, маданият, тиббиёт ва шу каби бошқа соҳалардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди. Шунингдек, куни кеча бўлиб ўтган Президент сайлови жараёнлари юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро кузатувчи сайлов участкаларида фуқаролар эркин овоз беришлари учун барча шарт-шароитлар яратилганини, жараёнлар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилганини алоҳида таъкидлади. Айниқса, фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишга бўлган фаоллигини юксак баҳолади.

Бундан ташқари, Сканд Таял республикада олиб борилаётган изчил ислоҳот ва янгиланишлар, уларнинг ҳуқуқий асослари янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилганини таъкидлади.

Томонлар мулоқот давомида яна бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашди.

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА