Мамлакатимизнинг Мисрдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, якшанба куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган президентлик сайловини кузатишда Миср делегацияси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда “Ал-йавм Ас-сабиъ” нашри хабар берди.
Делегация таркибида Ташқи ишлар кенгаши ижрочи директори, элчи Иззат Саад, Ишбилармонлар ассоциацияси ижрочи директори Муҳаммад Юсуф, Сиёсий ва оммавий ахборот воситаларини ўрганиш бўйича “Мулоқот” маркази директори доктор Аҳмад Тоҳир, Ал-араб парламенти спикери Одил бин Абду Раҳмон Ассумий бор.
Дипломат Коҳирадаги элчихонамиз эшиклари очиқлиги, Мисрда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик сайловчиларга бўлажак президентлик сайловида овоз бериш учун барча шароит яратилганини таъкидлади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА