Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WБА) эълон қилинган янгиланган рейтингида профессионал боксчиларимиздан фақат Шаҳрам Ғиёсов кўтарилишга эришди.
Жорий йилнинг июнь ойи якунларига кўра, ярим ўрта вазнда чемпионлик сари дадил одим ташлаётган Ғиёсов 5-поғонадан 2-ўринга чиқиб олди.
Профессионал бокснинг ушбу йўналишида жанг ўтказиб келаётган Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев ўз вазнларида 2-қаторда жойлашган бўлса, Ботир Аҳмедов тўртинчи, Бектемир Мелиқўзиев олтинчи поғоналарда кўриниш беришган.
Истеъдодли боксчиларимиз Отабек Холматов ва Исроил Мадримов эса чемпионлик камари учун жанг қилиш остонасида туришибди. Ҳар икки чарм қўлқоп устаси ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб туришибди.
Т.Рўзиев,
ЎзА