Кўплаб абитуриентлар томонидан бўлаётган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтган телефон рақамини йўқотган талабгорлар учун тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, эндиликда my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтган телефон рақамини йўқотган талабгорлар янги телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бунда талабгор янги телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)ни киритганда унинг барча маълумотлари янги телефон рақамига бириктирилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА