Сирдарёда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг шашка тури бўйича мусобақанинг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасидаги ёшлар иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, 16-21 ёш тоифаси бўйича қизлар ўртасида 1-ўрин Қашқадарё вилоятидан Гулсанам Хушвақтова, 2-ўрин Қорақалпоғистон Республикасидан Мухлиса Маҳмудова ҳамда 3-ўрин Андижон вилоятидан Ўғилхон Мавлоновага насиб қилди.
Ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Тошкент вилоятидан Сабриддин Турдиқулов, 2-ўринни Фарғона вилоятидан Рўзиматжон Кимсанов, 3-ўринни эса Андижон вилоятидан Фарруҳбек Камолов эгаллади.
22-26 ёш тоифаси бўйича қизлар орасида 1-ўринга Қорақалпоғистон Республикасидан Дилфуза Ўразбоева, 2-ўринга Қашқадарё вилоятидан Зарина Фарҳодова, 3-ўринга эса Самарқанд вилоятидан Шаҳло Нуруллаева эришди. Шу ёш тоифаси бўйича ўғил болалар ичида 1-ўрин Сирдарё вилоятидан Шерзод Мамадалиев, 2-ўрин Хоразм вилоятидан Баҳодир Рўзимов ҳамда 3-ўрин Сурхондарё вилоятидан Эралижон Тошбоевга насиб қилди.
27-30 ёш тоифаси бўйича қизлар ўртасида 1-ўринга Сирдарё вилоятидан Мунира Мавлонова, 2-ўринга Андижон вилоятидан Қуёшхон Умарова, 3-ўринга Самарқанд вилоятидан Ситора Сайфиддинова сазовор бўлди.
Шунингдек, 27-30 ёш тоифаси бўйича ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Хоразм вилоятидан Адҳам Жуманиёзов, 2-ўринни Наманган вилоятидан Ҳусниддин Қосимов ҳамда 3-ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Турсунбой Раҳимов қўлга киритди.
Ғолиблар муносиб тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА