Бугундан мактабларда биринчи синфга қабул қилиш жараёни бошланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Лайло Рустамова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ота-оналарга қулайлик яратиш ва қабул жараёнларини тартибли ташкил этиш мақсадида 1-синфга қабул 2 босқичда амалга оширилади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, 1-босқич 20 июндан 31 июлга қадар мактабларга маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилади. 2-босқич 1-15 август кунлари микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади. Бунда, умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминлангани, синф хоналарининг етарли эканлиги инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.

1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда, ота-оналар 20 июнь соат 12:00 дан бошлаб my.мактаб.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилинади.

“Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўлганида мактабга қабул қилинади. Жорий йил 2016 йил 1 январдан 31 декабргача туғилган болалар биринчи синф ўқувчиси бўлади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2023-2024 ўқув йилида республикамиз бўйича 730 мингдан ортиқ бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА