Пиллакорларимиз ҳаётида масъулиятли ва шу билан бирга зафарли кунлар давом этмоқда.

Жорий йилнинг 14 июнь кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларидаги пиллакорлар шартнома режасини ортиғи билан бажариб, кўзланган натижага эришди.

Бу йил биринчи ва иккинчи мавсумда республикамиз бўйича 443 минг 560 қути пилла боқилди. Шундан 25 минг 726 тонна пилла ҳосили олиниши кутилмоқда. Мавсум бошидан то шу кунгача республика бўйича 25 минг 60 тонна ҳосил етиштирилди. Мавсум давом этмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА