Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Google компаниясининг давлат органлари билан ҳамкорлик ва оммавий сиёсат бошқармаси бошлиғи Ольга Скороходова билан учрашди.

Учрашувда меҳмонларга IТ-Парк фаолияти, резидентлар учун яратиб берилган шароитлар, хорижий компаниялар учун имкониятлар бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда IТ ва БПО соҳаларини янада ривожлантириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. AКТ соҳасидаги иш ўринлари, ваколатлар ва таълим йўналишида ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.

Тажриба алмашиш ва малакали мутахассислар сонини кўпайтириш мақсадида Google ва Ўзбекистоннинг асосий IТ компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Н.Раҳмонова, ЎзА