Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Гуманитар ҳамкорлик кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Онлайн шаклда бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков иштирок этди.

Йиғилишда  Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро фонд томонидан 2022 йилда ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисобот, шунингдек, 2024 йилда фонд молиялаштирадиган тадбирларга оид маълумотлар тингланди.

Шунингдек, “Ҳамдўстлик юлдузлари”, “Ҳамдўстлик дебютлари” мукофотларига номзодлар тасдиқланди.

Эътиборлиси, мазкур мажлис давомида Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Айни шу қарор билан боғлиқ режаларни ҳам муҳокама қилинди.

Келгусида  шундай йиғилиш 11  14 сентябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ илмий ва ижодий зиёлилари форуми доирасида ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири телеграм канали хабар бермоқда.

    Н.Усмонова,  ЎзА