Ёшларга муносиб шарт-шароит яратиб, ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишишини таъминлаш, энг муҳим кўникмаларини шакллантириш, истеъдодларни аниқлаш, интизомни ривожлантиришга ёрдам берадиган интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан саналади.

Мамлакатимизда «ALOHA Mental Arifmetic» арифметикаси бўйича Олтинчи Республика мусобақаси ўтказилди, унда Ватанимизнинг кўплаб шаҳарларидан 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 270дан ортиқ қизиқувчан болалар иштирок этди.

Ментал арифметика шунчаки мода йўналиши эмас. Бу  — ажралмас техника бўлиб, болага нафақат калькулятордан тезроқ ҳисоблашни ўргатиш, балки унинг ижодий салоҳиятини, таҳлил қилиш ва танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириши мумкин. У мияни тўлиқ ривожлантиришга ёрдам беради, ишончни мустаҳкамлайдиган ва ҳаётнинг барча соҳаларида муваффақиятга ҳисса қўшадиган хотира, концентрация ҳамда ижодкорлик каби асосий кўникмаларни яхшилайди.

Бугунги кунга қадар АҚШ, Канада, Россия, Мексика, Германия, Ирландия, Испания, Ҳиндистон, Хитой, Малайзия ва бошқалар каби дунёнинг 45 та давлатида 4 миллиондан ортиқ бола патентланган ALOHA дастури бўйича муваффақиятли таълим олмоқда.

Шу йўналишга қизиққан ёшлар 2017 йилда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда аъло натижаларни кўрсатган бўлса, 2018 йилда Москвада ўтказилган халқаро мусобақаларда ҳам ўз қобилиятларини намойиш эта олди. Малайзияда мамлакатимизни ALOHA марказининг 21 нафар талабаси, Россияда эса 32 нафар иштирокчи ҳимоя қилди, шундан 28 нафар бола энг юқори мукофот ва унвонларга сазовор бўлди. Хитойда Ўзбекистон шарафини 8 нафар бола ҳимоя қилди ва барча иштирокчилар фахрий совринлар, юқори чемпионлик унвонларини қўлга киритиб, медаллар, кубоклар ва сертификатлар билан тақдирланди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасида ментал арифметика бўйича бешинчи Республика мусобақаси кенг кўламли, ёрқин ва ранг-баранг тадбир бўлиб, ўқувчиларни Малайзияда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этишга тайёрлайди.

ЎзА