Қўрқув — ёмон оқибатлардан сақлайдиган ажойиб восита. Лекин, у томоғимизга тиқилиб қолган ички овоз ва тўсиқдир. Ҳаловат — инсонга зарур бўлган энг қимматли ресурс.

Баъзида қўрқув оддий ноқулайлик чегарасидан чиқиб, фобияга айланади. Мана шундай энг ғаройиб фобияларни биласизми?
Какофобия — ёмон вазиятлардан қўрқиш. Одамлар ёмон вазиятларга тушиб қолмасликка ҳаракат қилади, зарар етказиши мумкин бўлган нарсалардан узоқлашади. Аммо какофобияси бор одам бунинг олдини олиш учун кўпроқ ҳаракат қилади. Агар улар ёмон вазиятларга тушиб қолса, тез-тез нафас олиш, юрак уришининг тезлашиши, кўнгил айниши, терлаш, титроқ, ваҳима ҳужумлари ва қочишга ундаш каби аломатларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, бу атама “хунукликдан қўрқиш” деган маънони ҳам англатади.
Гиппопотомонстросесқуипедалиофобия — 35 ҳарфдан иборат, луғатдаги энг узун сўзлардан бири бўлиб, истеҳзоли тарзда узун сўзлардан қўрқишнинг номидир. Инсониятнинг 3-15 фоизига таъсир қиладиган бу фобиянинг яна бир номи — сесқуипедалофобиа. Америка Психиатрия ассоциацияси бу фобияни расман тан олмайди. Узун сўзлардан қўрқиш камдан-кам учрайди ва унинг аломатлари бошқа кўплаб касалликларни акс эттириши мумкин, шунинг учун руҳий саломатлик бўйича малакали мутахассисдан маслаҳат олиш жуда муҳимдир.
Магейрокофобия — таом тайёрлашдан қўрқиш. У турли шаклда бўлиши мумкин. Баъзи одамлар фақат катта гуруҳлар учун пиширишдан қўрқса, бошқалари ўзи учун тухум ҳам пишира олмайди. Бу ўзига хос фобия, яъни у муайян вазиятдан қўрқишни келтириб чиқаради. Баъзан, ёнғиндан қўрқиш туфайли пайдо бўлиши мумкин.
Эйзотрофобия — кўзгудан ёки ўзини кўришдан қўрқиш. Кўзгулар кундалик ҳаётнинг бир қисмидир. Улар тасвирларини кўришга ёрдам беради ва транспорт воситаларидаги ойналар хавф-хатардан ҳимоя қилади. Эйзотрофобияда одамлар ўз-ўзини тасвирлаш муаммолари туфайли ундан қўрқишади, кўзгу ҳақида ўйлаш кучли ташвишга олиб келади.
Бу фобия шаклланишига бир нечта сабаблар мавжуд бўлиб, генетика, ўтмишдаги бахтсиз ҳодиса ва баъзи маданий эътиқодлар шу жумладандир. Кўпгина кишилар оламдан ўтган яқинларининг руҳи кўзгуларда кезади ёки тузоққа тушади, деб ишонади.
Логофобия — ҳар қандай нотўғри ёзилган, ишлатилган ёки талаффуз қилинган сўзларга дуч келганда, ташвишланадиган ва титрайдиган ҳолат. Беморда ваҳима қўзғайди, терлайди ва ҳатто жамоат жойларида гапира олмаслиги мумкин. Логофобия аслида сўзлардан чуқур, доимий ва ғайритабиий қўрқув сифатида тавсифланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, жим туриш яхши. Бироқ, ҳақиқий ҳаётда бу унчалик оддий иш эмас. Жабрланувчи ҳамма жойда сўзларни кўради ва сукунат бутунлай жимликни акс эттирмайди.

Инсониятга хос қўрқув турларини олимлар турлича талқинлар билан аниқлашган. Юқоридаги каби қўрқувнинг яна кўплаб турлари мавжуд.
Агорафобия — хавфсиз муҳитдан чиқмаслик
Талассофобия — океан, очиқ сувлардан қўрқиш
Ҳалитофобия — ёмон ҳиддан қўрқиш
Неофобия — янги нарсадан қўрқиш
Эвфобия — хушхабардан қўрқиш
Фобофобия — фобияга эга бўлишдан қўрқиш
Сидерофобия — юлдузлардан қўрқиш
Плутофобия — пулдан қўрқиш
Аурофобия — олтиндан қўрқиш
Номофобия — телефонсиз қолишдан қўрқиш
Линонофобия — ипдан қўрқиш
Криёфобия — ҳаддан ташқари совуқ ёки муздан қўрқиш
Эргофобия — иш ёки иш жойидан қўрқиш.
Какоррафиофобияв — муваффақиятсизликдан қўрқиш.
Пупафобия — қўғирчоқлардан қўрқиш.
Педиофобия — тирикдек кўринадиган қўғирчоқлар ёки жонсиз нарсалардан қўрқиш.
Десидофобия — қарор қабул қилишдан қўрқиш.

Доно халқимизда “Қўрққанга қўш кўринади”, деган ибора бор. Шундай экан, юрагингизни ҳар қандай қўрқувга асир қилиб қўйишдан сақланиш аввало ўзингизга боғлиқ. Бунинг учун эса инсон ўзини бирор юмуш, илм ё ҳунар билан овутса ҳеч бир ваҳимага “чув” тушмайди.

Азизахон АНВАРХОНОВА,

ЎзЖОКУ талабаси