Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари Қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала атрофлича муҳокама қилинди.
Қурултойда делегатлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Маҳмудова Робахон Анваровнанинг номзодини қўллаб-қуввватлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясининг номзоди Робахон Махмудова ўз Сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини Қурултой қатнашчилари эътиборига ҳавола этди.
М.Комилова, ЎзА