ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги 2-спорт мактабида дзюдо бўйича катталар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 300 нафардан зиёд спортчи 7 вазн тоифасида ўзаро беллашмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида -60, -66 килограмм, аёллар ўртасида -48 ва -52 килограмм вазн тоифасида беллашувлар ўтказилди. –Эркаклар баҳсида -60 килограмм вазнда Бухоро вилоятидан Баҳром Ботиров, -66 килограмм вазн тоифасида Самарқанд вилоятидан Маъруф Аҳмадов ғолиб бўлди. Аёллар ўртасида қорақалпоғистонлик спортчилар – Гулнур Муродбоева -48 килограмм вазнда ва Умида Жуманиёзова -52 килограмм вазн тоифасида юқори натижа кўрсатди.

Ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мусобақа 31 май кунига қадар давом этади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА