Тошкентда енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Қитъамизнинг 40 та мамлакатидан ташриф буюрган атлетлар қатнашаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалларини қўлга киритди.
Қизлар ўртасидаги узунликка сакраш дастурида Шарифа Давронова, йигитлар ўртасидаги ядро улоқтириш секторида эса Абдуазим Раҳматуллоев кумуш медалларга сазовор бўлди. Қайд этиш жоиз, Шарифа Давронова ҳали олдинда уч ҳатлаб сакраш дастурида ҳам медаллар учун кураш олиб боради.
Чемпионат 30 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА