Фарғонада муай-тай бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида давом этаётган Ўзбекистон чемпионатида кучли спортчилар сараланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги спорт клубларида шуғулланаётган 500 нафарга яқин ёшлар мусобақалар давомида муай-тайнинг 53 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Ушбу чемпионатда совринли ўринларни эгаллаган спортчилардан ташкил топадиган мамлакат терма жамоаси жорий йил 4-14 август кунлари Беларуснинг Орша шаҳрида ўтадиган II МДҲ ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА