Хабар берганимиздек, Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Чемпионатнинг биринчи кун дастуридан ўрин олган финал беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та олтин, 2 кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳамюртларимиздан Ҳайтмурод Шерқўзиев, Шаҳризода Мавлонова, Динара Жўраева ҳамда Зарруҳ Рустамов, Азизбек Мадуллоев жуфтлиги олтин медалларга эга чиқди.
Шунингдек, Шаҳноза Мирзаева, Тўрабек Назарқулов яккаликда, Камила Малахова ва Дилшода Абдураҳмонова жуфтликда совриндорлар қаторидан жой олди.
Қитъа чемпионати баҳслари 30 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА