2024 йилги Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси кутилмаган қарор қабул қилди.
Қўмита мусобақа дастуридан ўрин олган марафон ва 10 километрга югуриш баҳсларининг вақтини кечқурунга белгилади. Унга кўра, марафончилар маҳаллий вақт билан 21:00 да, 10 километр масофада беллашадиган атлетлар эса 23:30да Парижнинг марказий кўчалари бўйлаб стартга чиқишади.
Одатда узоқ масофаларга югуриш баҳслари эрта тонгда старт олар эди.
Ташкилий қўмита бу орқали атлетларни кузатилиши мумкин бўлган жазирамадан сақлашни мақсад қилган. Ташкилий қўмита қарорига биноан ҳар икки дастур 2024 йилнинг 10 август кунида бўлиб ўтади.
ЎзА