Мамлакатимизда от спорти турларини ривожлантириш, унинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида ўзбекистонлик чавандозларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ортиб бормоқда.

Яқинда Нуржон Туякбоев АҚШда, Абдураҳмон Абдуллаев Италияда ўтказилган нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган эди.

Бу гал чавандозларимизнинг нигоҳи Бельгия от спорти майдонларига қаратилди. Терма жамоамиз аъзоси Бекзод Рўзмуҳаммедов «Эмеральд Эб» лақабли тулпорда ушбу давлатда ўтаётган халқаро мусобақада иштирок этмоқда.

Олимпия ўйинлари қатнашчилари, халқаро мусобақаларнинг совриндорлари иштирокидаги турнир 23 апрелга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА