Бундан 25 йил муқаддам мамлакатимиз пойтахти Тошкентда 28 та давлат вакиллари иштирокида ташкил этилган Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) Халқаро тест агентлиги (ИТА) билан кураш спортини ривожлантириш, унинг таълим тизимини допинг қоидабузарликларидан ҳимоя қилиш мақсадида уч йиллик ҳамкорлик келишувига эришилди.
Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси тизимидаги интернет-сайтида хабар қилинди. Кураш Ўзбекистонда пайдо бўлган қадимий халқ ўйин тури бўлиб, ўзбек тилида «мақсадга ҳалол эришиш» деган маънони англатади.
Бугунги кунда Халқаро кураш ассоциацияси тизимида 120 дан зиёд миллий федерациялар фаолият юритмоқда.
Келишувга мувофиқ, ITA IKA тизимидаги мусобақалардан олинган тестларни мусобақа пайтида ҳам, ундан ташқарида ҳам ўтказади, улар спорт хусусиятларини таҳлил қилганда хатарларни бошқаришга асосланган бўлади.
ITA спортчиларнинг биологик паспортлари ва терапевтик фойдаланиш рухсатномаларини бошқаради ва йиғиш санасидан кейин 10 йил ичида маълумотларни қайта таҳлил қила оладиган узоқ муддатли намуналарни сақлаш стратегиясини бошқаради.
– Мен IKAнинг ITAга ўз спортчиларини ҳимоя қилишни ишониб топшириш қарорини олқишлайман, – деди ITA бош директори Бенжамин Коэн. – Допингга қарши кураш бўйича катта тажрибамиздан ташқари, биз курашчи спортчилар фойдаланиши мумкин бўлган тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз.
Т.Рўзиев, ЎзА