Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” ўйингоҳида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «Womenʼs Olympic Football Tournament Paris 2024» турнири доирасида Иорданияга қарши баҳс олиб борди.
Аввалроқ терма жамоамиз қизлари Бутан жамоасини 9:0 ҳисобида, Тимор Лесте жамоасини 3:0 ҳисобида енгган эди.
Иорданияга қарши учрашувнинг илк дақиқаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умида Зоирова ҳисобни очди.
Терма жамоамиз устунлигида ўтган ўйин 7:0 ҳисобида қизларимизнинг ғалабаси билан якунланди.
Н.Раҳмонова, ЎзА