Туркиянинг Истанбул шаҳри 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қилиш учун Жанубий Корея, Қатар, Германия, Мексика, Венгрия, Миср, Ҳиндистон ва Индонезия билан курашга қўшилди. Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан учрашувда маълум қилди.

Дарвоқе, Истанбул охирги Олимпиада мезбонлигига ҳам ҳаракат қилиб кўрган, рақобат сўнгида кунчиқар юрт пойтахти ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йил Париж (Франция), 2028 йил Лос-Анжелес (АҚШ), 2032 йил Брисбен (Австралия) шаҳарларида ташкил этилади.

ЎзА