Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз спортчилари умумжамоада 2-ўринни эгаллади.

Шиддатли баҳслар мобайнида маҳоратли мураббийлар Алексей Зубарев, Руслан Шоазамов, Нўмонжон Жаҳонов ва Рафаил Мифтаҳовнинг шогирдлари Шаҳобиддин Болтабоев, Ҳаёт Абдуллаев, Каримжон Назиров, Самандар Сайдуллаев, Шерзод Қурбоналиев, Достонбек Жумабоев, Отабек Тураров, Александра Фоменкова, Олеся Гудкова ҳамда Равшан Баҳронов ғалабага бўлган иродасини намойиш этди.

Бу эса Ўзбекистон терма жамоасининг 7 та давлат жамоалари орасида умумжамоада 2-ўринни эгаллашини таъминлади, дейилади Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

ЎзА