Гимнастикачиларимиз Қозоғистонда 9 медални қўлга киритди

Қозоғистонда бадиий гимнастика бўйича ўтказилган «Navruz Cup» халқаро турнирида гимнастикачиларимиз  бешта олтин ва иккитадан кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди.

Турли давлатлардан келган 200 нафарга яқин гимнастикачилар иштирок этган мусобақада Вазира Йўлдошева, Ясмина Хен, Мишель Нестерова, Эвелина Атальянц, Мадина Рустамова ўз йўналишлари бўйича шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шунингдек, спортчиларимиздан Лола Жўраева ва Лазиза Мирзакаримова кумуш, Асал Отабоева ҳамда Алексия Киселёва бронза медали билан тақдирланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА