Америка онкология жамияти экспертларининг таъкидлашича, спорт билан доимий шуғулланиш саратоннинг етти тури ривожланишини тўхтатади.Тадқиқот давомида экспертлар турли ёшдаги 750 мингдан зиёд кишидан олинган маълумотларни таҳлил қилишди. Натижада жисмоний фаоллик билан саратоннинг энг кўп тарқалган турлари ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди, деб ёзади herpes.ru сайти.
Тажрибадан аниқландики, жисмоний фаоллик саратоннинг 15 та туридан 7 таси билан хасталаниш эҳтимолини сезиларли равишда камайтиради. Жисмоний ҳаракат қанчалик фаоллашса, саратонга чалиниш эҳтимоли шунчалик пасаяр экан. Жисмоний фаоллик эркакларда йўғон ичак саратоннинг, аёлларда эса кўкрак бези ва эндометрия саратонининг олдини олади. Шунингдек, доимо ҳаракатда бўлиш аёлларда буйрак, жигар каби бир қатор ички аъзоларда саратон ўсимтасининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳар қандай спорт тури (жисмоний машқлар, фитнес, куч ишлатиб бажариладиган машқлар, рақс йўналишлари, сузиш, йога ва бошқа) билан шуғулланиш юрак-кон томири патологияси ва қандли диабет каби сурункали касалликларга таъсир кўрсатади. Шунингдек, барча касалликларнинг келиб чиқишига асосий омил ҳисобланган семириб кетишнинг ҳам олдини олади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур тадқиқот натижаси шуни кўрсатмоқдаки, фаол жисмоний ҳаракат саратоннинг таъсирчан профилактикаси ҳисобланар экан.