Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Фуқаро М.О. фуқаро Ю.Э.нинг ишончига кириб, унга гўёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилади. Шунинг эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.