Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан давлатимиз раҳбарининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан афв этилиб жазодан озод этилган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, фойдали меҳнат билан шуғулланиши ва уларни ижтимоий ҳаётга мослашиши учун шароит яратилишини таъминлашга қаратилган тадбирлар ўрганилди.

Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида жами 14 нафар шахс афв этилиб, шундан 2 нафарига тайинланган жазо муддати қисқартирилган, 3 нафари шартли, 9 нафари жазодан озод қилинган.

Уларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида 6 нафарида ҳар хил турдаги касаллик аниқланиб, бу борада тегишли тиббий муолажалар олиб борилиши таъминланди. Шунингдек, 9 нафарининг бандлиги таъминланди.  Бир нафарига ногирон бўлганлиги учун даволанишга йўлланма берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.