ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида «Ёшлар туризм ҳафталиги» доирасида «Ёш мусаввир» ижодий кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги овул фуқаролар йиғини ва маҳаллалардан жами 100 нафардан зиёд истеъдодли ёш иштирок этиб, ўз маҳоратини намойиш этди.
Якуний натижаларга кўра, 16-22 ёш тоифаси бўйича Нукус шаҳридан Ажинёз Танирбергенов биринчи, Қўнғирот туманидан Нурлибек Бекбоев иккинчи, Қонликўл туманидан Гулбўстон Тоирова учинчи ўринни эгаллади.
23-30 ёш тоифасидаги баҳсларда Нукус шаҳридан Айнура Сапекеева ғолиб бўлди. Қўнғирот туманидан Расул Арепов иккинчи, Шуманай туманидан Саломат Нуратдинов учинчи ўринни қўлга киритди.
Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Танлов доирасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Таниқли санъаткорлар ижросидаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА