Андижон вилоятига Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан COVID-19 пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида 850 дона таркибида 9 хил бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган кўмак қутилари хайрия ёрдами сифатида тақдим этилди.
Келтирилган инсонпарварлик карвони Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси омборхонага жойлаштирилди. Ушбу ёрдам кутилари ёрдамга муҳтож оилаларга етказиб берилади.
Келтирилган инсонпарварлик карвони Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси омборхонага жойлаштирилди. Ушбу ёрдам кутилари ёрдамга муҳтож оилаларга етказиб берилади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА