Бахтиёр Джумаев Марказий банк ҳузуридаги “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси – қалбакилаштиришдан ҳимояланган қимматли қоғозлар, паспорт қоғозлари, акциз маркалар учун қоғозлар, пул босиладиган қоғозлар, банкнотлар, сертификатлар, лотерея билетлари, векселлар, чеклар, акциз ва почта маркалари, коллекция ва эсдалик тангалари тўплами, эсдалик нишонлари ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи бирлашмадир.
ЎзА